08:48 / 17.05.2016
4779

Ўзбекистон Туркманистонга янги элчисини жўнатди

16 май куни Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Акмалжон Кучкаров Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Акмалжон Кучкаров илгари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

У эндиликда 2012 йилдан буён Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган Жавхар Изамовнинг ўрнини эгаллади.

Top