Жамият | 12:16 / 18.05.2016
3247
1 дақиқада ўқилади

Австралиядаги заводда портлаш содир бўлди

Австралиянинг Янги Уэльс штатидаги Оберн шаҳридаги заводда портлаш юз берди.

Nine News хабарига кўра, бу портлаш туфайли 2 киши жароҳатланган, 100га яқин киши эвакуация қилинган.

Портлашдан кейин завод ҳудудида ёнғин рўй берган. Ҳудудда ўт ўчириш ишларига 10дан ортиқ гуруҳ жалб этилган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум қолмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш