19:10 / 18.05.2016
34997

Инстаграм оламида нима гап?

Инстаграм саҳифаси орқали кўплаб санъаткор ва ижод аҳлининг нима билан бандлигини кузатиб бориш мароқли. Айниқса, инстаграм санъаткорлар ҳақида ҳар дақиқада билиб туришни истайдиган ашаддий мухлислар ҳаётининг бир бўлагига айланиб қолди, десак адашмаймиз. Шу боис ижтимоий тармоқда ҳар бир дақиқасини бўлишаётган санъаткорлар ҳақида қисман маълумот бериб боришга аҳд қилдик. 

Демак, инстаграм оламида!

Манзураниинг “имиж”и аёвсиз танқидга учради

Куни кеча хонанда Манзура инстаграмдаги саҳифасида янги сурат жойлаштирди. Сурат сабаб Манзура мухлисларнинг аёвсиз танқидига учради. Кимдир хонанданинг санъатига эътибор бериш кераклиги, хонанда шу кўринишида гўзаллигини айтиб ўтган бўлса, айримлар унинг бу янги “имиж”ини масхаралаган. Ачинарлиси, мухлислар ўртасида кечган баҳслар орасида Манзурага аталган ҳақоратли сўзларни ҳам учратамиз.  
Ўзига нисбатан билдирилган салбий фикрларга хонанда жавоб қайтармаган. 

Лола Йўлдошева бошқа бир ижтимоий тармоқдан саҳифа очганини маълум қилди

Хонанда Лола Йўлдошева инстаграмдаги ўз саҳифаси орқали бошқа бир ижтимоий тармоқдан рўйҳатан ўтганини мухлисларга маълум қилди. 
Лола Йўлдошева: “Дўстлар, ниҳоят ‘ВКонтакте’ тармоғидан рўйхатдан ўтдим. Аъзо бўлинг ва янгиликлардан хабардор бўлиб боринг. 

Умидахон болалигидаги суратларини мухлисларга тақдим этди

Ёш хонанда Умидахон инстаграмдаги саҳифаси орқали болаликда тушган суратларини тақдим этди. 1-cинфлигида тушган сурат остига синфдошлари, биринчи ўқитувчисини эслаб изоҳ қолдирган бўлса, галдаги сурат остида  “Болалигим сени соғиндим”, дея изоҳ қолдирган. 
Ҳар икки суратлардаги болакайлар орасидан Умидахонни топа оласизми?

Бунақаси бўлмаган! Жума куни Обид Асомовнинг ҳовузида нилуфар гуллади! 

Жума куни инстаграмдаги саҳифасида ҳовузида гуллаган пушти рангли нилуфарнининг суратини жойлаштирган қизиқчи қувончини яширолмади. 
Сурат остига эса қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“Бугун эрталабдан худди танга топган жиннидек хурсандман. Ҳовузимдаги нилуфар гуллади! Мендан бахтли одам йўқ! Ҳақиқатан бахтли бўлиши учун кўп нарса керак эмас. Ҳаммамизга жума муборак бўлсин. Сен дунёга кулиб қарасанг дунё ҳам сенга кулади!!!” 

Мухлислардан бири эса нилуфар гули ҳамманинг ҳам ҳовузида очилавермаслигини айтиб, бунга Обид Асомовнинг ҳайвонот ва наботот дунёсига яқинлигини сабаб қилиб изоҳ қолдирган.

Top