Иқтисодиёт | 15:45 / 18.05.2016
4721
1 дақиқада ўқилади

“Лукойл” раҳбари нефтнинг 55 долларгача қимматлашишини башорат қилди

2016 йилда нефть нархи баррелига 45-55 доллар атрофида бўлади, йил якунига келиб, бу кўрсаткич ошмайди, деб маълум қилган “Лукойл” раҳбари Вагит Алекперов “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида.

Бунга сабаб нефть ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши бўлади, деб ҳисобламоқда Алекперов.

«Албатта, бу башорат нефть ишлаб чиқариш, геология разведкаси ҳажми, мураккаб ҳудудлар ҳамда технологик жиҳатларга эътибор қаратилган ҳолда юзага чиқди», — деб таъкидлади у.