Жамият | 21:27 / 18.05.2016
9655
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳисобот берди

18 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда олий таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси президентининг 2013 йил 27 июнь “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сон қарори юзасидан вазирликка юклатилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Журналистларга берилган маълумотларга кўра, олий таълим муассасалари расмий веб-сайтлари орқали 10та интерактив хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилган.

Интерактив хизматларни кўрсатиш ҳолати таҳлиллари шуни кўрсатдики, хизматлар сони 2014 йилдаги сондан икки бараварга ошган.

Вазирликнинг марказий аппаратида яратилган “JFC” дастури асосида ҳужжат алмашиш ва топшириқлар назоратини юритиш йўлга қўйилган, давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан электрон ҳужжат алмашинув “e-xat” ҳимояланган электрон почта тизими орқали амалга оширилади.

Фото муаллифи: Мадина Нурман