Спорт | 15:59 / 18.05.2016
3167
1 дақиқада ўқилади

Терри «Челси» билан янги шартнома имзолади

«Челси» жамоаси Жон Терри клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида хабар берилган.

35 ёшли тажрибали футболчи билан лондонликлар жамоасининг янги шартномаси 1 йил муддатга тузилган.

Бу қарор Терри, жамоанинг янги бош мураббийи Антонио Конте, жамоа хўжайини Роман Абрамович ва раҳбарияти вакиллари иштирокидаги учрашувдан кейин қабул қилинган.

Шу тариқа, кейинги мавсум Террининг «Челси»да ўтказадиган 22-мавсуми бўлади, у 14 ёшидан буён жамоа тизимида фаолият кўрсатиб келади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш