Технология | 14:17 / 18.05.2016
4977
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi «ақлли» жамадон намойиш этди

Хитойнинг Xiaomi компанияси Bluetooth 4.0 ёрдамида смартфонга уланувчи 90 Minutes Smart Suitcase номли «ақлли» жамадон намойиш этди. Бу ҳақида Gizmochina хабар беради.

Жамадоннинг ажралиб турувчи жиҳати – бу унинг  iOS ва Android қурилмаларига улана олиш имкониятидир. Шу хусусият билан жамадон эгасини ўғрилик ёки қулфни бузишаётганда огоҳлантиради. Шунингдек, жамадондаги қулфларни масофадан бошқариш ҳам мумкин. 

Жамадон корпуси алюминий-магнийли қотишмадан тайёрланган бўлиб, оғирлиги 4,4 килограммни ташкил этади. У 550x375x215 мм ўлчамда 31 литр ҳажмга эга. Қурилмани яратишда Германия дизайнерлари иштирок этган.  

Xiaomi’нинг “ақлли” жамадони 1999 юань (310 доллар атрофида) ҳисобида сотилади.

 


 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш