Фан-техника | 09:12 / 19.05.2016
3810
1 дақиқада ўқилади

Google бузиб очилган дастурларни Android’да ишлатишни тақиқлайди

Google компанияси I/O анжуманида бузиб очилган дастурларни Android N бошқарувида ишлайдиган қурилмаларда ишлатишга йўл бермайдиган SafetyNet ҳимоя тизимини тақдим қилди.

Тизим доимо такомиллашиб, қурилмадаги дастурлар ишини текширади. Агар дастур текширувдан ўтмаса ва унинг "Play Маркет"даги муқобили каби ишламаса, тизим дастурни ўчириб ташлайди.

Бундан ташқари, дастур қурилмада "билинмаган ҳолда" янгиланиб туради, бу эса унинг ўрнатилишини кутишдан қочишга имкон беради. Дастурнинг янги версияси дастур қайта юклангандан кейин ишга тушади.

Аввалроқ Google I/O анжуманида "ақлли мессенжер" ва видеоқўнғироқлар амалга ошириш учун дастур тақдим қилинганди.