Ўзбекистон | 14:15 / 19.05.2016
4318
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 18 май куни Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлаш тўғрисида қарорни имзолади.

Унга кўра, Имоми Содиқ Ашурбойзода Тожикистон республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. 

Тожикистоннинг Тошкентдаги аввалги элчиси Музаффар Ҳусайнов эди. У ўзининг Ўзбекистондаги беш йиллик миссиясини март ойида якунлаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш