Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:49 / 20.05.2016
15138
1 дақиқада ўқилади
"Бондианадаги ёвуз"нинг уйи Ливандаги қояда қурилади
"Бондианадаги ёвуз"нинг уйига ўхшаш уй Ливандаги қояда қурилади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
2015 йилда уй лойиҳаси интернетда оммалашиб кетди. Даставвал Casa Brutale деб номланган уйни Грецияда қуриш мўлжалланганди. Бироқ буюртмачи сабабли уй қурилиши Ливанга кўчирилди.

Газетанинг таъкидлашича, минималистик услубдаги уй жосус 007 Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлардаги ёвуз қаҳрамоннинг уйига ўхшайди. Уйда ётоқхона, меҳмонхона, ваннахона ва ҳовуз бор. Open Platform for Architecture (OPA) бюросида уй "инновацион архитектура" намунаси деб аталмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш