Спорт | 10:32 / 20.05.2016
5861
1 дақиқада ўқилади

Хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари номи маълум бўлди

Хоккей бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари номи маълум бўлди. Улар: АҚШ, Финляндия, Канада ва Россия.

Биринчи ярим финал баҳси АҚШ ва Канада ўртасида бўлиб ўтса, иккинчи жуфтлик сифатида Россия ва Финляндия эътироф этилган. Учрашувлар 21 май куни бўлиб ўтади.

АҚШ ярим финалга чиқиш учун Чехияни мағлуб этган бўлса, Канада шведлар устидан зафар қучди. Россия Германияни енгди, финлар эса Дания устидан ғалаба қозонди.