Ўзбекистон | 13:52 / 20.05.2016
15181
2 дақиқада ўқилади

Муборак газни қайта ишлаш заводи 45 ёшга тўлди

Муборак газни қайта ишлаш заводи унитар шўъба корхонаси бу йил 45 йиллигини нишонлайди. Ушбу маълумот Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2016” кўргазмаси ҳамда 20-Халқаро OGU юбилей конференцияси – “Ўзбекистон нефтьгаз сектори: технология, сармоя ва тараққиёт” кўргазмаси давомида маълум қилинди. Бу ҳақда Review хабар қилди.

Корхона ижрочи директори Элмурод Қурбоновнинг сўзларига кўра, заводнинг асосий вазифаси табиий газни абсорбцион тозалаш, қуритиш, Клаусс техник методи асосида газ олтингугуртини ишлаб чиқариш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш баробарида газ концентратини барқарорлаштиришдан иборат. 

Айни пайтда корхонада 18та олтингугурт тозалаш ускунаси, 5та олтингугурт ишлаб чиқариш ускунаси, 3та газ концентратини барқарорлаштириш ускунаси эксплуатация қилинади. Уларнинг йиллик қуввати 30,7 миллиард метр куб табиий газ, 535 минг тонна олтингугурт, 741 минг тонна газконцентрати ва 17,6 минг тонна углеводородли суюлтирилган газга тенг.