Спорт | 14:58 / 20.05.2016
3138
1 дақиқада ўқилади

Роджер Федерер Roland Garros мусобақасидан чиқиб кетди

Швейцариялик теннисчи Роджер Федерер Франция очиқ чемпионати –“Катта дубулға” мусобақасида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида маълум қилган.

"Мен бу йил Франция очиқ чемпионатида иштирок этмаслигимни афсус билан билдириб ўтмоқчиман. Менинг жисмоний имкониятларим яхши эди, бироқ шунга қарамай ўзимни 100 фоиз яхши ҳис қилмаяпман. Бу қарорга келишим осон бўлмади, албатта. Лекин мен мавсумнинг кейинги учрашувларини муваффақиятли давом эттиришим учун шундай йўл тутдим", - дейилади теннисчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун: айни дамда Федерер жаҳоннинг учинчи ракетка устаси ҳисобланади. У “Катта дубулға” доирасида ўтган 17 та мусобақада ғалаба қозонган.