12:39 / 20.05.2016
5169

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири депутатларга маълумот берди

19 май куни Ўзбекистон Халқ Демократик партия фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар қилди. 

Депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Олимовнинг фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишга йўналтирилган ишлари тўғрисидаги маълумотларни тингладилар. 

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бошчилигида мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенгкўламли ислоҳотлар кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янги даражага олиб чиққанини эслатиб ўтди. Бу эса фуқаролар соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. 

Мажлисда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларни амалга ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонунни ҳаётга тадбиқ этиш масаласи муҳокама қилинди. 

Қонунчилик палатаси қўмиталарига қонун чиқариш соҳасини диққат билан қайта кўриб чиқиш ва мавжуд қонунчиликни мукаммаллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар  берилди. 

Эшитиш сўнггида Қонунчилик палатаси тегишли қарор қабул қилди.

Top