Жаҳон | 16:06 / 21.05.2016
4958
1 дақиқада ўқилади

Бинали Йилдирим Туркия бош вазири лавозимини эгаллашга ҳозирлик кўрмоқда

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси 22 май куни, ўз тарихидаги иккинчи фавқулодда съездини ўтказади. Унда ягона масала, партиянинг янги раҳбари аниқлаб олинади. 

Партияга мамлакатнинг амалдаги транспорт, денгиз қатнови ва коммуникациялар вазири Бинали Йилдирим раҳбарлик қиладиган бўлди. Унинг номзодини, партиянинг турли даражадаги раҳбар органларининг 80 фоизга яқини қўллаб-қувватлаган. 

Партия раҳбарлигига сайланадиган Йилдирим, мамлакат қонунчилигига кўра, ҳукумат раиси вазифасини ҳам бажаради. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған эса, 22 май куни кечқурун бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекишини маълум қилди.