10:04 / 22.05.2016
3412

Италия Кубоги финали: «Ювентус» қўшимча бўлимларда «Милан»дан устун келди

Футбол бўйича Италия чемпионлигидан ташқари мамлакат кубоги ҳам Туриннинг «Ювентус» клубига насиб қилди.

Римдаги «Олимпико» стадионида кечган ҳал қилувчи беллашувда  «Ювентус» «Милан»га қарши ўйнади.

Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Учрашувда туринликлар жамоаси Альваро Моратанинг 110-дақиқада киритган ягона голи эвазига муваффақият қозонди. Бу вазиятда Хуан Куадрадо қанотдан узатган пасни Мората ўзига яқин бурчакка аниқ йўллади.

Бу Турин клубининг Италия Кубогида кетма-кет иккинчи бор зафар қучишидир. Бир йил муқаддам «Ювентус» финалда Римнинг «Лацио» клубидан 2:1 ҳисобида устун келганди.

Шунингдек, жамоа ўз тарихида 11 марта бу совринга эга чиқмоқда ва бу кўрсаткич итальян жамоалари орасидаги энг яхши кўрсаткичдир. Бу борада кейинги натижалар «Рома» (9) ва «Интер»га (7) тегишли.

Италия Кубоги
Финал
21 май, шанба

«Ювентус» — «Милан» 1:0
Гол: 0:1 – 110 Мората.
Милан – Доннарумма, Сапата, Де Шильо, Калабрия, Романьоли, Поли (Ньянг, 85), Монтоливо (Маури, 109), Бонавентура, Куцка (Балотелли, 112), Хонда, Бакка.
Ювентус –Нето, Бардзальи, Кьеллини, Эвра (Алекс Сандро, 62), Ругани, Погба, Лемина, Эрнанес (Мората, 108), Лихтштайнер (Куадрадо, 75), Манжукич, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Сапата (50), Погба (62), Хонда (88), Ньянг (101), Бардзальи (105), Кьеллини (116), Маури (119), Мората (119), Ругани (120).

Top