Жаҳон | 23:36 / 22.05.2016
7361
1 дақиқада ўқилади

Қоҳирага фалокатга учраган EgyptAir самолёти йўловчиларининг жасадлари етказилди

Қоҳирага EgyptAir авиакомпаниясининг фалокатга учраган А320 самолёти қурбонлари қолдиқлари солинган 15 та қути етказилди, деб хабар бермоқда Youm7.

Таъкидланишича, суд-тиббиёт мутахассислари жасадлар кимга тегишли эканини аниқлаш учун ҳалок бўлганларнинг қариндошларидан ДНК-намуналар йиғишни бошлашган.

EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Қоҳирага MS804 рейси билан келаётган самолёти Ўрта Ер денгизида, Миср ҳаво ҳудудида радарлардан йўқолиб қолган. Самолётда 66 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш