16:03 / 22.05.2016
7089

Петербургдан учган самолёт қуш туфайли ортга қайтди

Санкт-Петербургдан Анапага учган “Россия” авиакомпанияси самолёти Пулково аэропортига қайтди. Бу ҳақда 22 май куни Life хабар қилди. 

Самолётнинг ортга қайтишига сабаб қуш билан тўқнашув бўлди. Пулковода самолётни рейсдан олиш тўғрисида қарор қилинди. Айни пайтда ҳаво кемасининг техник ҳолати текширилмоқда. 

А319 биринчи рейси соат 8:26да учган. Лайнер алмашгач, йўловчилар Анапага соат 10:59да парвоз қилишди.

Top