18:07 / 23.05.2016
5851

2016 йил I кварталда Россия ўзбек текстилининг асосий харидори бўлди

2016 йил биринчи кварталида Россия компаниялари ўзбек енгил саноати маҳсулотларининг асосий импортёрлари бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекенгилсаноат” вакилига асосланиб Sputnik хабар қилди

Йилнинг биринчи уч ойида Россияга ўртача 100 миллион долларлик қийматда маҳсулот экспорт қилинган. Умумий кўринишда эса миллий енгил саноат маҳсулотларини хорижга етказиб бериш бўйича рус компанияларининг улуши 40 фоиздан ошди. 

“Россия ҳозир бизнинг стратегик ҳамкоримиз, бўлган ва бўлади ҳам. Ушбу алоқалар йиллар давомида ўрнатилган. Ўзбек корхоналари РФ бозорида ўз кучли ўрнига эга ва бу ҳолат йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Бу, аввало, ISO сертификатлари билан тасдиқланган халқаро стандартларга жавоб берувчи маҳсулотнинг юқори сифати билан боғлиқ. Ўзбек енгил саноати, хитой ёки турк енгил саноатидан фарқли ўлароқ, махсус буюртмалар асосида маҳсулот тайёрлайди”, - деди вакил.

Top