11:17 / 23.05.2016
10830

АҚШ ҲҲК раҳбари: қайта тикланаётган Россия бизни хавотирга солмоқда

Америка ҳарбийлари, Россия ва Хитой ҳарбий авиациясининг ҳаракатларидан ташвишга тушмоқда, деб баёнот берган АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Герберт Карлайл The USA Today газетасига берган интервьюсида. 

Карлайлнинг айтишича, Хитой ва Россия ҳарбий самолётлари АҚШ ҳарбий самолётларини қувиб ушлаш борасида кўпроқ жанговар топшириқларни бажармоқда. 

Генерал ўз фикрларининг исботи  сифатида, Су-27 қирувчисининг Болтиқ денгизи осмонида парвоз қилаётган Американинг RC-135 айғоқчи самолётини қувиб етгани ҳамда хитойлик қирувчиларнинг жанубий Хитой денгизи осмони кенгликларидаги ҳаракатларини ёдга олган.  

«Бизни ўз ҳарбий қудратини тиклаётган Россия ва бирмунча агрессив кайфият намойиш этаётган Хитой хавотирлантирмоқда», — деган Карлайл.

Генералнинг фикрича, жаҳон майдонидаги кескинликка барҳам бериш, ҳаво лайнерларини ушлаш билан боғлиқ вазиятларда ўзаро тушунмовчиликларга йўл қўймаслик мақсадида рус ва хитойлик ҳарбийлар билан доимий алоқани сақлаб туриш лозим. 

Карлайлнинг қайд этишича, Россия шарқий Европада, Хитой эса Жанубий Хитой денгизида ўз назоратини ўрнатиш ниятида. Бироқ АҚШ халқаро ҳаво кенгликлари ва халқаро сувларни тарк этмайди ҳамда ҳар қандай агрессив ва таҳликали ҳаракатларга муносиб жавоб беради.

Top