14:40 / 23.05.2016
3404

Эрдўған ЕИнинг муҳожирлик инқирози бўйича позициясини танқид остига олди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Евроиттифоқнинг муҳожирлик инқирозини назорат қилиш позициясини танқид қилди. Бу ҳақида у  The Guardian'даги мақоласида маълум қилган.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, дунёнинг бошқа давлатларига қараганда энг кўп қочоқларни қабул қилган ва гуманитар эҳтиёжларга ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини сарфлаган Туркия сайёрадаги энг "сахий" мамлакатдир.

Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият  бу масалани узоқ вақт беэътибор қолдирган ва террорчиларнинг Европа мамлакатларидаги ҳужумларидан кейингина унга диққатини қаратган. Агар дунё жамоатчилиги Сурия билан боғлиқ можароларга уларнинг дастлабки босқичларида аралашганда эди, кўплаб муаммоларни четлаб ўтишнинг имкони бўларди. 

Энди, деб ёзади Эрдўған, Европа  қочоқлар масаласини ҳал қилиш вазифаси бўйича Туркиянинг масъулиятини тақсимлашига тўғри келади. Бунинг учун у Брюссель ва Анқара ўртасида март ойида имзоланган муҳожирлик битимига мувофиқ юридик механизмларни ҳамкорликда ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари Туркия раҳбари Сурия президенти Башар Асаднинг режимини қулатишга чақирди. Унинг фикрича, бу мамлакатда демократияни жорий этишнинг зарур шартидир.

Top