10:01 / 23.05.2016
2519

Ливия қирғоқларида 850 нафар қочқин ушланди

Ливия Соҳил хавфсизлик хизмати Сабрата шаҳри қирғоқларида Африка мамлакатларидан келган ва Ўрта Ер денгизи орқали Европа йўл олган тахминан 850 нафар қочқинни қўлга олди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди. 

Қочқинлар орасида 69 киши аёл ва улардан 11 нафари ҳомиладор. Шунингдек, ҳаво тўлдирилган резина қайиқларда 11 бола ҳам аниқланган. 

Бу йил 30 мингдан ортиқ қочқин Ўрта Ер денгизини кечиб ўтиб Италияга ўтди. Ёз фасилига бориб, Европага қочқинлар оқими кўпайиши кутилмоқда. 

Миграция бўйича халқаро ташкилот айни пайтда Ливияда 235 минг қочқинни қайд этган. Шу ўринда ташкилот вакиллари қочқинларнинг ҳақиқий сони сезиларли даражада кўпроқ – 700 мингдан миллионгача бўлиши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Улардан баъзилари Ливияда меҳнат қилиш учун қолади. Қолганлари эса Европага интилади.

Top