10:13 / 23.05.2016
4304

Россия терма жамоаси «Что? Где? Когда?» ўйинида телетомошабинлардан устун келди

Футбол бўйича Россия терма жамоаси футболчилари ва бош мураббий Леонид Слуцкийдан иборат жамоа «Что? Где? Когда?» телеўйинининг навбатдаги сонида иштирок этди.

Жамоа бош мураббийдан ташқари, Олег Иванов, Алексей ва Василий Березуцкий, Артём Дзюба ва Игорь Акинфеевдан тузилганди.

Ўйинда футболчиларнинг саволлар муаллифлари бўлган телетомошабинлар устидан 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.

Top