18:07 / 24.05.2016
5091

2016 йил Ўзбекистонда 470 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлайди

2016 йил Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларини 476 минг мактаб ўқувчиси тамомлайди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Бу кўрсаткич 2015 йилда 483 минг, 2014 йилда эса 501 минг нафарни ташкил этган эди.

«Сўнгги қўнғироқ» 25 май куни мактабларнинг очиқ майдонида бўлиб ўтади. Маълум қилинишича, битирув оқшомларини ўтказиш, имтиҳонлар, мактаб раҳбарлари ҳамда ўқитувчилар учун пул йиғимлари ташкиллаштириш тақиқланади.

Top