06:44 / 24.05.2016
4593

Сингапур Қирғизистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Сингапур Қирғизистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқчи ҳамда Сингапур инвестицияларининг Қирғизистон иқтисодиётига келишига кўмак берадиган давлатлараро келишувни имзоламоқчи. Бу ҳақда Сингапур савдо ва саноат вазири Ко По Кун Қирғизистон бош вазири ўринбосари Олег Панкратов билан учрашувида айтиб ўтди.

Ко По Куннинг фикрича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклда ривожланиши керак.

Панкратов Бишкекнинг савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб ўтди ва ўзаро ҳамкорлик учун катта салоҳият борлигини айтди.

"Сингапур иқтисодиётни модернизациялаш ва давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш соҳасида самарали ислоҳотлар ўтказиш борасида ноёб тажрибага эга. Биз давлат бошқаруви, логистика, индустриал паркларни яратиш каби йўналишлар бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва савдо айланмасини ошириш учун салоҳият катта ва ундан икки давлат учун максимал даражада унумли фойдаланиш керак", деб айтди Қирғизистон вакили.

Top