Жаҳон | 17:22 / 24.05.2016
22644
4 дақиқада ўқилади

Тарихий фотосуратлар: “Титаник” фожиасидан сўнг...

Бу фожиа 1912 йилнинг 14 апрель куни содир бўлган эди. Кемалар ичида энг “шоҳона”си, ўз замонаси технологиясининг энг катта ютуғи ва чўкмайдиган деб ҳисобаланувчи “Титаник” ўша куни океан тубига ғарқ бўлди. Ўшанда олдни кузатувчи вазифасида ишлаган Фредерик Флит капитанларга кема айсбергга қараб тўғри сузиб бораётгани, вазиятни ҳеч қанақасига ўзгартириш имкони йўқлигини айтган эди.

Икки ярим соат оралиғида кема сузишдан бутунлай тўхтади, иккига бўлинди ва океан қаърига чўкиб кетди. Ўшанда “Титаник” бортида 2 224 йўловчи бор эди. Улардан фақатгина 712 нафарини қутқаришга муваффақ бўлинди. Дунё бу воқеадан ларзага келди, чунки муҳандислар уни чўкмайдиган деб аташган эди. Бироқ...

1912 йилда «Титаник».

Кемага келиб урилган айсберг фотосурати.

Олдни кузатувчи вазифасида ишлаган Фредерик Флит.

Ҳалокат сигнали кема айсбергга урилганидан 25 дақиқа ўтиб жаранглаган. Шундан кейин капитан қутқарув қайиқларини туширишни эълон қилган. Бу пайтда кема зарар кўрмаган, электр қуввати бор, ҳатто мусиқа жаранглаб турган. Шу сабаб йўловчилар қутқарув қайиқларига ўтиришдан бош тортишган, улар ҳавотирли ҳеч нарса содир бўлгани йўқ, деб ишонишган.

Омон қолганлар “Карпатия” параходига яқинлашишяпти.

Қутқарилганлар “Карпатия” кемаси бортида.

Одамлар Нью-Йоркдаги White Star Line офиси эшиги олдида янгиликлардан бохабар бўлиш мақсадида тўпланишган.

Ваҳима кема айсбергга ўрилганидан сўнг, бир ярим соат ўтгач бошланган: одамлар ҳақиқий даҳшат ичида қолишган. Қайиқдаги ҳар бир ўрин учун жанг бошланиб кетган. Учинчи класс йўловчиларига ҳеч қандай жой тегмаган, чунки, биринчи навбатда, биринчи ва иккинчи классдаги аёллар ва болалар қутқарилган. Кўпчилик инсонлар, очилмаган панжаралар ортида қолиб кетишган...

Одамлар “Карпатия” кемаси яқинлашишини кутишмоқда.

“Титаник” фожиасидан омон қолганлар.

Биринчи класс йўловчиларининг омон қолган вакиллари сўроқ олдидан тизилиб туришибди.

Омон қолганлар кутиляпти. Саусхемптон.

Ҳалокат сигнали еттита кемага юборилган. “Титаник”дан сал узоқроқда Британиянинг «Калифорниялик» кемаси сузиб ўтган ва ёрдам бериш сигналини юборган. Аммо радистнинг ухлаб қолиши натижасида бу сигналга жавоб қайтарилмаган. «Титаник» ҳавога қарата 8 та сигнал ракетасини учирган, аммо британияликлар буни кема жойини кўрсатувчи ракета сигналлари деб тушинишган. 

Омон қолган йўловчилар товон пули қабул қилиб олишяпти.

Тасвирга олиш вақтида бу болаларнинг кимлиги маълум бўлмаган. Аммо кейинроқ уларнинг исми Мишель (4 ёш) ва Эдмонда Навратиль (2 ёш) эканлиги маълум бўлган.

Бу болакайнинг исми Люсьен Смит. Унинг онаси “Титаник”да асал ойини ўтказаётганда ҳомиладор бўлган.

“Карпатия” параходи ҳалокат жойига биринчилардан бўлиб келади. Улар SOS сигнали олишганидан сўнг, бор имконлари билан қутқарувга шошилишган: соатига 26 км. Тезликда ҳаракат қилишган... Улар 712 нафар йўловчини қутқаришга муваффақ бўлишган. Аммо сувда кўпчилик қолиб кетган, чунки одамлар қутқарув қайиқларидан кемага чиқишга қўрқишган.

Омон қолганларни вокзалда кутиб олиш.

Омон қолган йўловчилардан бири ўз рафиқасини қучмоқда.

Одамлар воқеага шахсан гувоҳ бўлган кишининг ҳикоясини тинглаш мақсадида уни ўраб олишган.

Тақдир олдида инсон боласи жоим ожиз бўлиб келган. Тарихдаги бу ҳалокат мана, неча йилларки, одамларни қизиқтириб келади. Тарих шу сабаб буюк,шу сабаб ғаройиб. “Титаник” ана шу ғаройибот оламининг бир саҳифаси холос... 

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади