Спорт | 16:52 / 24.05.2016
2516
1 дақиқада ўқилади

«Валенсия» Айестаранни бош мураббий этиб тайинлади

Пако Айестаран «Валенсия»нинг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида хабар берилди.

У билан 2 йиллик шартнома тузилган.

Испаниялик ушбу мутахассис 31 март куни Гари Невиллнинг истеъфога чиқарилишидаен кейин бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида тайинланганди.

У мавсумнинг қолган 10та турида жамоани бошқариб борди ва 4та ғалаба, 2та дуранг ҳамда 4та мағлубият қайд этди. Жамоа мавсум якунида 12-ўринни эгаллади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш