11:14 / 25.05.2016
3698

Кобул яқинидаги теракт туфайли 10 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри яқинида навбатдаги теракт амалга оширилиши натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди ва 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Тolo News хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, теракт пойтахтдан бир неча километр ғарбда жойлашган Пағмон шаҳарчаси ҳудудида содир этилган.

Теракт тафсилотлари аниқ келтирилмаган. Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.

Top