21:32 / 25.05.2016
3231

Михайлович «Торино»га янги бош мураббий сифатида тайинланди

Жорий мавсумнинг иккинчи даврасида  «Милан» бошқарувидан истеъфога чиқарилган мутахассис Синиша Михайлович янги мавсумда «Торино» жамоасида бош мураббий сифатида ишлайдиган бўлди.

Сербиялик мураббий билан тузилган шартнома 2 йилга тузилган.

47 ёшли мутахассис 12 апрель куни қониқарсиз натижалар туфайли «россонерлар» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнини Кристиан Брокки эгаллаганди.

«Милан» Михайловичга шартнома муддатидан олдин бузилгани учун 1 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди.

Бундан олдинроқ, Жампьеро Вентура «Торино» бош мураббийлигини тарк этгани маълум қилинганди. Вентура бошқарувида жамоа мавсумда 12-ўринни эгаллади. Унинг номи 2016 йилги Европа чемпионатидан кейин Италия терма жамоаси раҳбарлигидан кетадиган Антонио Контенинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар қаторида келтирилган.

Top