Иқтисодиёт | 18:36 / 26.05.2016
5136
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев офшорларни солиққа тортиш таклифини билдирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, ривожланаётган мамлакатларда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш учун, офшорларга глобал солиқ солиш таклифини илгари сурди

"Иқтисодий ўсиш ўзидан куч олиши учун барча шароитларни яратиш лозим. Хусусан, даромадлар таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмаларга қайта сарф этилиши керак. Улар хуфёна ҳисоб-рақамларига ўтказилиб, офшорларда сақланишига йўл қўйиб бўлмайди. Бугун жаҳон экспертларининг фикрича, офшор ҳисоб рақамларида 30дан 40 трлн гача доллар яширинча сақланмоқда".

"Ушбу маблағларга, уларнинг атиги бир фоизи миқдорида глобал солиқ солиниши, ривожланаётган мамлакатларда таълим ва соғлиқни сақлаш даражасини янги поғонага олиб чиққан бўлар эди", — деган Назарбоев Остона иқтисодий форуми пленар мажлисида. 

Унинг сўзларига кўра, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки глобал иқтисодиётни офшорлардан халос қилишнинг самарали усулларини таклиф эта олган бўларди.