Жаҳон | 17:20 / 26.05.2016
6143
1 дақиқада ўқилади

Обама: КХДР ядро қуроли АҚШга таҳдид солмайди

Японияда бўлиб ўтаётган "катта еттилик" саммитида иштирок этаётган АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнотига кўра, КХДР ядро қуроли АҚШга бевосита хавф уйғотмайди, аммо у ерда бундай технологиялар тобора такомиллашмоқда. 

"Биз ядровий қуролсизланиш борасида олға силжияпмиз. Аммо буни Шимолий Корея мисолида кўра олмаймиз. Бу мамлакатдаги вазият ташвиш уйғотади", - деган фикрларни билдирган президент Обама.

Унинг сўзларига кўра, "бугунги кунда, КХДР ядро қуроли АҚШга таҳдид солмайди". 

Аммо Оқ уй маъмурияти раҳбари, КХДРда бундай технологиялар ривожланаётганини эътироф этган. 

"Ҳар сафар, улар синов ўтказганида, агрчи омадсизликка учрашса ҳам, нимадир ўрганиши аниқ", - дея қўшимча қилган Барак Обама.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш