Жаҳон | 00:11 / 26.05.2016
8404
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон вақтинчалик хорижлик фуқароларга чегараларни ёпиб қўйди 

Туркманистон 29 майгача мамлакатга соддалаштирилган тартибда ташриф буюрувчи хорижлик фуқаролар учун киришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақида Қозоғистон янгиликлари ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Чегара ҳудудларида қўшни республика раҳбарларининг ташрифи муносабати билан Туркманистон чегараларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Шунга кўра, 29 майга қадар мамлакатга соддалаштирилган тартибда ташриф буюрувчи хорижлик фуқаролар учун кириш вақтинчалик таъқиқлаб қўйилди", — дейилади хабарда.