18:55 / 26.05.2016
5012

U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ финал босқичига қуръа ташланди

2016 йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг "D" гуруҳида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фаластин мезбонлик қилган саралаш турнирида муваффақиятли иштирок этган ҳамда Осиё Чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини 17 сентябрь куни Таиланд терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Темур Олимхўжаев жамоаси 2-турда 20 сентябрь кун Яман терма жамоасига қарши майдонга тушса, гуруҳ босқичи сўнгги турида 23 сентябрь куни КХДР ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйнайди.

U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати.
15 сентябрь – 2 октябрь. Ҳиндистон.
“А” гуруҳи: Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, БАА
“B” гуруҳи: Австралия, Япония, Вьетнам, Қирғизистон
“C” гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Уммон, Ироқ
“D” гуруҳи: Шимолий Корея, Ўзбекистон, Таиланд, Яман

Ўзбекистон вакиллари 17 сентябрь куни Таиланд, 20 сентябрь куни Яман, 23 сентябрь куни эса КХДР вакилларига қарши ўйнайди.

Top