11:30 / 27.05.2016
2634

БМТ Яман иқтисодиётини қутқариш режасини таклиф қилди

БМТ мутахассислари Кувайтдаги консультациялар иштирокчиларига Яман иқтисодиётини қутқариш режасини тақдим этди. Бу ҳақида журналистларга Бутунжаҳон ташкилоти бош котибининг махсус элчиси Исмоил Шайх Аҳмад маълум қилди. 

"Мен иқтисодиётни буткул инқироздан сақлаш мақсадида қисқа вақт ичида уни қайта тиклаш тузилмасига асос солишни таклиф қилдим", - деди у. 

Аҳмад бу тузилма таркибига томонлар белгилаган мутахассилар киритилиши, уни нафақат БМТ, балки Жаҳон банки қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Эмиссар вазият дарҳол аралашувни талаб қилишини таъкидлади. 

"Иқтисодиёт таназзули инфляция ва нархларнинг кескин ўсишига олиб келади", - деди Исмоил Шайх Аҳмад.

Ҳукумат ва шиа исёнчилари ўртасида қуролли можаро бошлангунга қадар Яман энг қашшоқ араб мамлакатларидан бири ҳисобланар эди. У ердаги ишсизлик даражаси 2014 йилда 40 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлган, 25 миллион киши ўша пайтлардаёқ қашшоқлик чегарасида яшаган. 

БМТ маълумотларига кўра, Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида 7 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, 30 мингдан ортиқ киши турли даражадаги жароҳатлар олган.

Top