14:09 / 27.05.2016
8814

Моуриньо расман «Манчестер Юнайтед» бош мураббий сифатида эълон қилинди

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо расман «Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланди.

53 ёшли мутахассис билан кейинчалик узайтириш эҳтимолини назарда тутган ҳолда 3 йиллик шартнома тузилган.

23 май куни «Манчестер Юнайтед»  Луи ван Гаал билан шартномани муддатидан олдин бекор қилганди. Унинг ўрнига тайинланган Моуриньо эса 2015 йилнинг декабрида «Челси» жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганида буён ишсиз эди.

Бундан олдинроқ манчестерликлар раҳбарияти Жозе Моуриньо «Челси»дан кетгач, ярим йил давомида бошқа клубларнинг таклифини қабул қилмаслиги учун унга 4 миллион фунт стерлингни олдиндан тўлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унга ёзги трансферлар вақтида жамоани кучайтириш учун 150 млн фунт ажратилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» 2015/16 йилги мавсум якунига кўра Англия чемпионатида 5-ўринни эгаллади ва келаси мавсумда ЕЧЛ турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.

Top