20:07 / 27.05.2016
9620

Sаmsung Galaxy C5 ва C7 металл смартфонларини ишлаб чиқарди

Sаmsung компанияси бирйўла икки - C5 ва C7 металл смартфонларини анонс қилди.

Қурилма корпуси Galaxy A ёки Galaxy S серияси моделларидек шиша эмас, буткул металл корпусда ишлаб чиқарилган. Орқа панелда антенналар учун пластик қурилмалар жойлаштирилган. Янги смартфонлар тўртта рангда ишланган: тилларанг, кумушранг, пушти тилла ва кулранг. 

Galaxy С5 модели Full HD'ли 5,2 дюймли SuperAMOLED дисплейи, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 617 процессори ва Adreno 405 графикаси,   4 ГБ оператив ва 32/64 ГБ бириктирилган хотира, иккинчи сим-картага гибрид уя ёки 128 ГБгача бўлган microSD ҳажмли хотира картаси билан бойитилган. 4G LTE, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS ва NFC'ларни қўллаб-қувватлайди. Смартфон ОС Android 6.0.1 Marshmallow бошқаруви остида ишлайди. Аккумулятор сиғими 2600 мАч'ни ташкил қилади, Quick Charge 3.0 технологияси туфайли тезкор таъминланиш (зарядка) функцияси хизмат кўрсатади. Ўлчовлар: 145.9x72x6.7 мм. Вазни: 143 грамм. Янги смартфон баҳоси - 32 ГБ учун 300 евро ва 64 ГБ учун 330 евро.

Galaxy C7 модели Full HD (1920х1080 пиксел) имкониятли 5.7-дюймли Super AMOLED-экран, 8-ядроли Qualcomm Snapdragon 625, Adreno 506 график текширув, 4 ГБ оператив ва 32/64 ГБ бириктирилган хотира билан таъминланган. Сўнгги параметрни кенгайтириш мумкин, аммо у ҳолатда фойдаланувчи хотира картаси ёки иккинчи сим-картадан бирини танлаши керак бўлади. Асосий камера f/1.9 диафрагмали 16-Мп сенсорга, фронтал камера эса -  f/1.9 ёруғлик оптикасини берувчи 8-Мп матрицага эга. "Уйга" тугмасида бармоқ изларининг сканери ўрнатилган. Шунингдек смартфонда LTE, Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), Bluetooth 4.2, GPS ва NFC мавжуд. 3300 мАч сиғимли аккумулятор QuickCharge 3.0 тезкор энергия таъминоти (зарядка)  технологиясини қувватлайди.

Мазкур смартфон ОС Android 6.0.1 Marshmallow'да функция юритади. Унинг ўлчамлари: 156.6x77.2x6.7 мм, вазни: 165 гр. Samsung Galaxy C7 32 ва 64 ГБ версиялари учун 396 ҳамда 427 долларга сотилади. 

Икки янги смартфон ҳам Хитойда тақдим этилган. Уларнинг бошқа мамлакатларда сотилиши ҳақидаги маълумотлар ҳозирча йўқ.

Top