Жаҳон | 21:33 / 28.05.2016
5472
2 дақиқада ўқилади

Афғон махсус хизматлари Кобулда терактни бартараф этишди

Афғонистон махсус хизматлари 28 май куни мамлакат пойтахти – Кобулда терактнинг олдини олишди, деб хабар бермоқда Афғонистон хавфсизлик миллий директорати хабарига иқтибос келтирган ҳолда Khaama Press агентлиги.

Кобулда амалга ошмаган теракт ортида "Ҳаққоний тармоғи" террорчилик гуруҳи турган. Бу гуруҳ худкуши ўз нишонига етиб боргунча отиб ўлдирилган. Шу билан бирга, воқеа  қаерда содир бўлгани, нима нишонга олингани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. 

Аввалроқ АҚШ элчихонаси ўз сайтида Кобулда Афғонистон ҳукумат муассасалари ва хорижий давлатлар дипломатик ҳукуматларига қарши янги терактлар тайёрланаётгани ҳақида маълум қилганди.  

"Ҳаққоний тармоғи" АҚШда 2012 йилда Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар ва ҳукумат объектларига ҳужуми сабабли террорчилик гуруҳи деб эълон қилинган. Гуруҳ жангарилари 2012 йилда АҚШнинг Кобулдаги элчихонасига ҳужум уюштирган. Гуруҳ "Толибон" ва "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳлари билан яқин алоқа қўллаб-қувватлайди.