Жамият | 12:27 / 28.05.2016
6306
1 дақиқада ўқилади

Америкада эркак киши асаларилар чақишидан ҳалок бўлди

CNN телеканали хабар қилишича, Алекс Бестлер ва унинг ўртоғи Аризона штати Usery Mountain Park’ига тонгги сайрга чиққан вақтида бехосдан асаларилар ҳужумига учраган. 

Аламзада асаларилар, 23 ёшли Бестлерни қисқа вақт ичида кўп чақишга улгурган. Бир неча киши асалариларга бурканган ҳолда ерда ётган Бестлерга ёрдам беришга ҳарқанча уринишмасин, ҳашаротлар бунга йўл қўймаган. 

Maricopa шерифи Аллен Ромер, ниҳоят, трак машинасини Бестлерга яқинлаштириб, уни транспорт воситасига ортган. 

Алекс маҳаллий шифохонага етказилгач, шифокорлар унинг ўлганини қайд этишган. 

Бестрлернинг ўртоғи, яқин орадаги ҳожатхонага кириб, асаларилар ҳужумидан сақланиб қолишга муваффақ бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш