07:45 / 28.05.2016
3731

Хитойда мактаб автобуси тўнтарилиши қурбонларга олиб келди

Хитойнинг Хубэй вилоятида мактаб автобуси тўнтарилиб кетди. Оқибатда икки ўқувчи ҳалок бўлди, ўн нафари жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Нохуш воқеа 27 майда кечки пайт Ичан шаҳри яқинидаги Саньдоупин посёлкасида содир бўлди. Ҳаммаси бўлиб автобусда 12 ўқувчи бўлган.

Автофалокат оқибати ҳозирча номаълум. Воқеа тергови олиб борилмоқда.

Top