21:15 / 28.05.2016
5082

Москва жанубида номаълум шахс одамларни травматик қуролдан ўққа тутди

Москва жанубида номаълум шахс йўловчиларни травматик қуролдан ўққа тутди. Нохуш воқеа оқибатида бир аёл жароҳат олди. Бу ҳақда "Звезда" телеканалига Москва шаҳри ички ишлар бошқармасида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Теплий кўчасидаги отишма ҳақидаги хабар полицияга соат 16:00 да тушган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, номаълум кимса одамларга травматик қуролдан ўқ узган. 

Жароҳатланган аёл полицияга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда. Улар номаълум кимсани қидирмоқдалар.

Top