15:45 / 29.05.2016
9266

Туркия парламенти янги бош вазирга ишонч билдирди

Туркия парламенти Биноли Йилдирим бошчилигидаги янги ҳукуматга ишонч билдирди.

Вазирлар маҳкамасига ишонч вотумини ифодаловчи резолюция учун очиқ кўринишда ўтган жараёнда 550 нафар депутатдан 315 нафари овоз берди.

22 май куни 60 ёшли сиёсатчи 1405 делегат овозини олиб Адолат ва тараққиёт партиясининг янги раҳбарига айланганди.

24 май куни мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукуматдаги Адолат ва тараққиёт партиясининг янги раҳбари Биноли Йилдирим тузган янги ҳукумат таркибини тасдиқлаганди.

Ҳукуматда Тугрул Тюркеш, Меҳмет Шимшек, Нуман Куртулмуш вазир ўринбосари лавозимларини сақлаб қолди. Вейси Кайнак ва Нуриддин Жаникли янги вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Ташқи ишлар вазири Мавлют Чавушўғли, ички ишлар вазири Эфкан Ала, энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ўз лавозимларини сақлаб қолди.

 

 

Top