10:57 / 30.05.2016
27000

Алишер Узоқов кимдан ҳимояланмоқчи?

Алишер Узоқовнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирган  видеолавҳаси инстаграмда машҳур бўлиб кетди. Икки қўриқчи ёнида турган актёр видеолавҳа остида: 

Энди мени қўриқчиларим бор, 

Мени икки охранам бор, 

Иккиси ҳам меҳрибон.  

Бирида галстук бор, 

Бирисида қизили бор, каби изоҳларни қолдирган. 

Видеолавҳада экранга лом-мим демай тикилиб турган актёрнинг юзи, мимикасидан кўплаб маъноларни англаш мумкин.

Мухлисларнинг аксарияти ушбу видеолавҳани томоша қилгач, ўзини кулгудиган тўхтатолмаган.  Биз ушбу жараёнлар  билан танишиб чиқаётганимизда эса тўсатдан видеолавҳа Алишер Узоқовнинг саҳифасидан олиб ташланди.

Top