20:04 / 30.05.2016
56922

Барча фанлар бўйича янги тестларни «Абитуриент» газетасидан топиш мумкин

Абитуриентмисиз? Талаба бўлиш бахтига эришиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларингизга ҳам оз вақт қолди. Шубҳасиз, жуда кўп тестларни ишлаб кўргансиз. Аммо «Абитуриент» газетаси сизга янгидан-янги тестларни таклиф қилади. Уларни ишлаб, ўрганиб, билимингиз янада ошади!

2007 йилдан бери фаолият юритиб келаётган «Абитуриент» газетаси икки ҳафтада бир марта, пайшанба куни нашр қилинади ва ҳар бир сони 12 500 нусхада чоп этилади.

Таҳририятда йигирмага яқин малакали мутахассислар иш олиб боради. Газетанинг ҳар бир сонида ҳар қайси фандан 36 та янги тест тақдим этилади. Йил давомида эса 14 мингдан ортиқ янги тест ўз ўқувчиларига етказилади.

Олий ўқув юртларига кириш баллари газета сонларида эълон қилинади. Шу билан бирга, унда барча фанлардан берилган мураккаб саволлар таҳлили билан мунтазам танишиб бориш мумкин.

«Абитуриент» газетаси ўзбек ва рус тилларида чоп этилади. Унда қуйидаги фанлардан янги саволлар мавжуд:

— Математика (математика)
— Физика (физика)
— Кимё (химия)
— Биология (биология)
— Тарих (история)
— География (география)
— Она тили ва адабиёт
— Русский язык и литература
— Инглиз тили
— Немис тили

Шунингдек, газетанинг «Салом Абитуриент», «Психология», «Ким бўлсам экан», «Мантиқ майдони», «Ибратли дунё» каби рукнлар орқали абитуриентларга билим ва маслаҳатлар бериб борилади. Фейсбукдаги «Абитуриент газетаси» гуруҳида эса ўқувчилар ўзаро билим алмашишади, билмаганларини сўрашади.

Маълумот учун телефон: +998(93) 530-15-51
Обуна индекси: 554

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top