Жаҳон | 16:19 / 30.05.2016
5727
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Россияни Курдистон ишчилар партиясига қурол етказиб беришда айблади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россияни Курдистон ишчилар партияси жангариларини зенит ракеталари билан таъминлашда айблади. Бу ҳақда Туркиядаги нашрларга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, Туркия раҳбари журналистлар билан Диёрбакирдан қайтиш вақтида самолёт бортида туриб мулоқот қилган.

Унинг сўзларига кўра, қуроллар курдларга Сурия ва Ироқ ҳудуди орқали етказиб берилган.

"Айни вақтда террорчилар Россия томонидан етказиб берилган қуроллар ва ракеталардан фойдаланмоқда. Айирмачи ташкилот ҳам (Курдистон ишчилар партияси - таҳр) ҳам шундай қуролларга эга", дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради The Star.

Туркия ҳукумати бу маълумотга муносабат билдирмади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш