Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ўз майдонида ўртоқлик учрашувида Словакияга мағлуб бўлди
Словакия ўртоқлик учрашувида Германияни мағлуб этди. Аугсбургда ўтган учрашув 1:3 ҳисобида якунланди.
Германия вакили Марио Гомеснинг голига Марек Гамшик, Юрай Куцки ва Михал Дюриш аниқ зарбалар билан жавоб беришди.
Словакия термаси Евро-2016 мусобақасининг гуруҳ босқичида Россия билан бирга ўйнайди. Шу сабабли учрашувга Россия термаси бош мураббийи Леонид Слуцкий ташриф буюрди.
Ўртоқлик учрашуви.
Германия — Словакия — 1:3
Голлар: Гомес, 13 (1:0, пен.); Гамшик, 41 (1:1); Дюриш, 44 (1:2); Куцка, 52 (1:3).