Top Gear кўрсатуви катта танаффусдан кейин яна эфирга чиқди
29 май куни деярли бир йиллик танаффусдан кейин Британия телевидениесида автомобиль ҳақидаги Top Gear кўрсатуви яна эфирга чиқди. Кўрсатувдан унинг аввалги бошловчиси Жереми Кларксон жанжал билан кетгандан кейин, кўрсатув продюсерлари уни шоумен Крис Эванс ва "Дўстлар" сериали бўйича таниқли бўлган актёр Мэтт Леблан билан алмаштиришди.
Кўрсатувнинг 23-мавсумининг биринчи сонида янги бошловчилар немис пойгачиси Сабина Шмитц билан Dodge Viper ACR ва Chevrolet Corvett Z06 суперкарлари, Ariel Nomad йўлтанламаси, армия йўлтанламаслари Willys ва Land Rover ҳамда уч ғилдиракли Reliant Rialto ретро-автомобилларини синовдан ўтказишди.
Кўрсатув меҳмонлари америкалик актёр Жесси Айзенберг ва машҳур ошпаз Гордон Рамзи бўлдилар. Улар "Юлдуз ралли автомобилида" деб номланган янги рубрикани тақдим қилишди. У аввалги "Юлдуз ҳамёнбоп автомобилда" рубрикасининг ўрнига чиқади.
Top Gear’нинг таниқли ва катта ҳақ олувчи шоумен Эванс билан шартномаси 3 йилга тузилган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.