23:42 / 31.05.2016
5024

АҚШдаги машҳур шоулар продюсери Гиннесс рекордлари китоби рекордчисига айланди

Американинг машҳур Jeopardy! (Россиянинг «Своя игра» аналоги) ва  Wheel of Fortune (Россиянинг «Поле чудес» аналоги) телеўйинларининг ижрочи продюсери Гарри Фридман продюсерлик қилган дастурлари сони учун Гиннесс рекордлар китоби мукофотига сазовор бўлди, деб хабар берди Variety нашри.

Хабар берилишича, 31 март 2016 йилгача Фридман 11 128 кўрсатувга продюсерлик қилган. 

«Мен учун Гиннесс китобидаги янги жаҳон рекорди соҳибига  айланиш катта шараф», — деб айтди Фридман. Шунингдек, у телевиденияда узоқ йиллар давомида меҳнат қилаётганидан баҳтиёр эканлигини ҳам таъкидлади. 

Фридмэн Wheel of Fortune дастурида 1995 йилда, Jeopardy! дастурида эса 1997 йилда продюсерлик қила бошлаган.

Top