Bentley энг қудратли модель яратилгани ҳақида маълум қилди
Буюк Британиянинг Bentley автомобиль ишлаб чиқарувчиси янги Continental GT Speed автомобиллар қаторини тақдим этди. Тақдимот Нью-Йоркда бўлиб ўтди. Бу ҳақида компаниянинг матбуот релизида маълум қилинган.
Ушбу автомобиллар қаторига тўртта янгиланган версиялар киритилди: GT Speed, GT Speed Convertible, GT Speed Black Edition ва GT Speed Convertible Black Edition. Бу серия автомобиллари соатига 331 километргача тезликда ҳаракатлана олади. Янги GT Speed 6 литр ҳажмга эга W12 двигатели билан бойитилган бўлиб, унинг кучи 642 от кучига тенг. "Юзга" босиш учун машинага атиги 4 сония керак бўлади.
GT Speed Black Edition спецификацияси купе учун ҳам, кабриолет учун ҳам тўғри келади. Моделларга Bentley'нинг Россиядаги дилерлик марказларидан буюртма бериш мумкин.
Bentley машинаси бор кишиларга фирма махсус Service Clinic хизматини кўрсатади. Бу дастур ўзига кўплаб параметрларни мужассам қилган: визуал текширувдан тортиб барча тизимларнинг электрон диагностикасигача. Текширув компаниянинг Крю (Буюк Британия)даги заводининг юқори тоифали муҳандиси томонидан амалга оширилади.