Жамият | 18:14 / 31.05.2016
4442
1 дақиқада ўқилади

Доғистонлик Burger King'ни наггетслари рекламаси учун судга берди

Доғистонлик Гажи Гусниев Москва Преснен район судига мурожаат қилиб, «Бургер Рус» (Burger King ресторанлар тармоғи) компаниясидан устидан арз қилган. У етказилган маънавий зарар учун 2 млн рубль товон пули талаб қилмоқда. 

Гап шундаки, арзчининг уқдиришича, ресторанлар тармоғининг метродаги рекламаси унинг ҳамиятига теккан. 

Унинг фикрича, «69 рубль эвазига 9та» рекламасидаги суратда наггетслар ножоиз шаклда жойланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш