08:58 / 31.05.2016
4504

"Локомотив" "Монако" футболчиси билан битим тузди

Конголик ярим ҳимоячи Дельвин Ндинга Москванинг "Локомотив" жамоаси билан битим тузди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги жамоа расмий сайтига асосланиб хабар тарқатган.

2015 йилнинг июлида трансфер ҳуқуқи "Монако"га тегишли бўлган Ндинга "Локомотив" жамоаси сафига ижара шартномаси асосида келиб қўшилганди. Жорий мавсум якунида москваликлар жамоаси ушбу футболчини тўла харид қилган.

28 ёшли Ндинга 2015/16 йилги мавсумда Россия чемпионатидаги 24 учрашувда майдонга тушди.

Top